ЧАҚАЛОҚ САВДОСИ БУ КЕЛАЖАККА ТАҲДИД!
2022-01-31 19:22:55 663
Бугунги кунда орамизда фарзанд неъматига бепарволик билан қараётган, буюк неъматни қадрига етмасдан уни даромад олиш манбаига айлантириб қўяётган кимсалар топилади.
Чақалоқ савдоси жиноятида воситачи сифатида иштирок етган
ҳар қандай шахсларга нисбатан жазо тайинланиши оғир жиноятга қўл урган шахслар жазо муқаррар эканлиги асло ёддан чиқмаслиги даркор.
Чақалоқ ўзининг одам савдоси қурбони бўлаётганини, жирканч кимсаларнинг даромад манбаига айланаётганини англамайди, ўзининг жабрланганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бера олишида ожиз шахсдир.
Бундан ташқари, одам савдоси жиноятлари орасида чақалоқ савдоси жинояти ўзининг хавфлилиги билан алоҳида тусга эга. Бироқ, бошқа тарафдан бу жуда ачинарли ҳолат бўлиб, норасида гўдак одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Аксарият ҳолатларда бевосита чақалоқнинг онаси томонидан ушбу мудхиш жиноят содир этилмоқда.
Демак, чақалоқ савдоси ва умуман одам савдоси жиноятларининг илдизи, жиноят содир этувчи шахсларнинг доиралари жуда кенг бўлиб, уларга қарши курашда комплекс ҳаракатлар, қатъий жазо чоралари ҳамда инсоний фазилатлар талаб этилади.
Эндиликда бу каби иллатларга қарши курашиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш орқалигина чақалоқ савдосидек иллатга қарши курашиш мумкин бўлади.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси У.Эргашев
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi