ТУМАН ҲОКИМИ ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАШАББУСИ БИЛАН ЧИҚДИ

×

 2022-01-29 17:57:20    361

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими ташаббуси билан оммавий футболни ривожлантириш учун кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Риштон туманида ҳам “миллионлар ўйини”ни ривожлантириш учун ҳаракатлар бошланди. Туман ҳокими кеча ва бугун “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюриб, соҳа мутахассислари билан учрашди. Учрашув давомида туманимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш лозимлиги таъкидланди. Ташриф чоғида “Марказий” стадионнинг майдони бироз таъмирга муҳтож бўлиб қолгани маълум бўлди. Туман ҳокими ушбу масалани қисқа фурсат ичида бартараф этиш учун масъулларга топшириқ берди. Шунингдек, учрашув мобайнида туманимизда вилоят биринчилигида иштирок этадиган жамоа ташкил этиш кераклигини ҳам таъкидлади. - Риштон футболи ўз тарихига эга десам, муболаға бўлмайди. Туманимизда футбол мухлислари кўпчиликни ташкил этиши ҳеч кимга сир эмас. Биз Риштон футболини ривожлантириш учун ҳаракат қилишимиз керак. Туманимизда истеъдодли футболчилар кўп ва уларни қўллаб-қувватлашимиз, келажакда Жаҳон юлдузи даражасига кўтарилиши учун бор имкониятимизни ишга солишимиз даркор, дейди туман ҳокими. 


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab