ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МУҲИМ ВАЗИФА

×

 2022-01-27 14:53:53    441

PDF yuklash
Chop etish


Ҳаммамизнинг олдимизда турган муҳим масала бу ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишдир. Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ёшлар ўртасида турли хил иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида салмоқли ишларни амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар халқимизнинг тинч ва осойишталигини таъминлашга хизмат қилади.

Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлайди. Тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади.

Жамиятимизда барқарорликни сақлаш, фуқароларимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда ички ишлар органларининг самарали фаолияти муҳим ўрин эгаллайди.

Бунинг натижасида ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасидаги роли тобора ошиб бормоқда. Энг муҳими, ички ишлар органлари ходимларининг халқ ичига кириб боришлари сезиларли даражада ўсиб бориши кузатилмоқда.

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида  ўтказилган туман прокурори Ш. Турдалиев, туман ИИБ бошлиғи З. Ғофуров иштирокидаги “Жиноятчиликка қарши курашиш” мавзусидаги йиғилишда, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлашда ҳар биримиз масъулият билан ёндошишимиз зарур, фаолият самарадорлигини ошириш, ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш, фуқаролар билан ишлашни кучайтириш асосий мақсадимиз бўлиши даркорлиги ҳақида сўз юритилди.

Аҳоли ўртасида ўтказилаётган ҳуқуқий тарғиботларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, доимий иш ўрнига эга бўлмаганларни касб-ҳунарга йўналтириш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Бугунги йиғилишда профиликтика инспекорлари, тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, соҳага доир мутахассислар иштирок этишди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab