СЕССИЯДА БИР ҚАТОР МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
2022-01-26 14:40:16 454
Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишига туман ҳокими, Кенгаш раҳбари Суфҳонжон Солиев раислик қилди.
Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди:
Давлатимиз президенти томонидан “ижро интизомини мустаҳкалаш” борасида раҳбар ва масъуллар олдига қўйилган талаб ва топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича тумандаги
-Тижорат банклари (Ў. Мадаминов, З. Аҳмедов, Р. Гияев, Д. Раҳмонқулов);
- Ободонлаштириш бошқармаси (С. Ҳайдаров);
- Бандликка кўмаклашиш Маркази (Ж. Раҳимов);
- Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Э. Юлдашев)
- Туман тиббиёт бирлашмаси (А. Усмонов)
- Туман ҳокимининг саноатни ривқожлантириш, капитал қўрилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Н.Орипов ва бош мутахассиси Ф.Уринбоевлар томонидан “Аҳоли мурожаатларини куриб чиқиш”да 2021 йил давомида амалга оширган ишлари ва 2022 йилда ижро интизомини мустаҳкамлашда белгиланган чора тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги халқ қабулхонаси ҳамда тумандаги худудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан 2021 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан халқ қабулхонаси мудири С. Додобоевнинг Ахбороти.
- Риштон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида қилинган ишлари юзасидан суд раиси У.Эргашевнинг Ахбороти.
- “Туман маҳаллий бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг янги таҳририни (1-илова), «Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш ҳамда уларни туман бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мезонларига мослиги мониторингини олиб бориш бўйича ишчи гуруҳининг таркибини (2-илова) ҳамда
“Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва туман бюджети маблағларини тадбирларга йўналтириш” схемасини (3-илова) тасдиқлаш
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрел кунги “Маъмурий-худудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан утказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни утказиш тартибини янада такомиллаштириш чора тадбирлари туўғрисида” ги 266-сонли қарорини ижроси юзасидан Кадастр агентлиги Риштон тумани бўлими бошлиғи Р.Мирзааҳмедовнинг Ахбороти
-Тумандаги маҳалла ва секторларда юритилган “Темир дафтар”лар рўйхатига киритиш ва рўйхатлардан чиқариш учун тавсия этилаётган фуқаролар (оилалар) рўйхатларини тасдиқлаш.
-Халқ депутатлари туман Кенгашини 2022 йилга ва туман Кенгаши котибиятини 2022 йилни 1-ярим йиллигига мулжалланган “Иш режа”ларини тасдиқлаш.
-Туман ХТБ тасарруфидаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг бўш турган директорлик лавозимига тавсия этилаётган номзодларни танлаш ва тавсия этиш.
Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтаришди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi