Ҳоким ёрдамчилари учун семинар ўтказилди

×

 2022-01-22 11:44:55    421

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманидаги маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари фаолиятини тизимли ташкиллашга кўмаклашиш мақсадида кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди.

Тўраобод маҳалласида ташкилланган семинарда туман ҳокими С. Солиев, туман прокурори Ш. Турдалиев, туман ИИБ бошлиғи З. Ғофуров маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, бошқа масъул муассасалар ҳамда тумандаги таъминотчи корхоналар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими маҳаллабай ишлаш тизимида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари ҳақида яна бир бор таъкидлаб, ҳар бир маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчиларини ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун аввало, маҳалланинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб олишлари, муҳими ўз фаолиятларини янада жонлантиришлари лозимлигини қайд этиб ўтди.

Семинар давомида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб,  таъминотчи корхоналар томонидан аҳолининг бандлиги ва даромад топишига хизмат қилувчи чорвачилик, асаларичилик, тикувчилик ҳамда бошқа лойиҳалар бўйича кенг тушунчалар берилди.

Амалий семинарда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб савол ва масалаларга мутасаддилардан жавоблар олишди.

Семинарда шунингдек, сектор раҳбарлари маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг вазифа ва мажбуриятлари ҳақида тушунтиришди. Уларга зарур тавсиялар берилди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab