ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2022-01-14 16:54:16    73

PDF yuklash
Chop etish


2022 йил 14 январь куни Риштон тумани ҳокимлиги йиғилишлар залида  14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Йигитлар халқларнинг мақтови, кўрки" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Додобоева очиб бериб, ўз қутловларини изҳор этди: Аввало, сиз азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман, деди у.Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ғулом Фатҳиддин, шоир ва таржимон Толиб Носир ҳам иштирок этиб, Ватан, тинчлик, юрт ҳимоячиларини мадҳ этувчи шеърларини ўқиб бердилар. Тадбир давомида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси ҳамда туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамкорлигида “Риштон туман ҳокимлиги” телеграм канали орқали  эълон қилинган “Мен Ватан ҳимоячисиман” номли тарғибот видеороликлари танлови ғолиблари ҳам тақдирландилар. Тадбир иштирокчилари ва  танлов ғолибларига туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва китоблар жамланмаси тақдим этилди.


<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab