Риштон туманида кўргазмали ўқув-семинари ташкил этилди

×

 2022-01-11 15:12:49    73

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида маҳаллаларда янги ташкил этилаётган ёшлар етакчилари лавозимига номзодлар учун намунавий семинар, ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Амиробод МФЙ ҳудудидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулла Қосимов, Риштон тумани ҳокимлиги, туман маънавият бўлими ходимлари, сектор раҳбарлари, туризм ва спорт бўлими ҳамда маданият бўлими вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этди ва ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари ҳақида иштирокчиларга батафсил тушунча берди.

Тадбирларга маҳаллалардаги кекса-ю ёш жалб қилиниб, улар ўртасида спортнинг футбол, шахмат, шашка, стол тенниси каби турлари бўйича мусобақалар, шунингдек, китобхонлик, маданият ва санъат, компьютер саводхонлиги бўйича тренинглар ташкил этилди.

Семинардан кўзланган мақсад  Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш,

ҳамда ёшлар орасида маданий, мафкуравий салоҳиятни юксалтириш, уларнинг қуролли кучлар ва ҳарбий хизматга қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги доирасида ҳарбийлар ва ёшлар томонидан майдон узра она-Ватанга садоқат, юрт равнақи, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун мардлик ва жасурликларни намоён этувчии маданий тадбирлар бўлиб ўтди.

Дастлаб тадбирга йиғилганлар иштирокида эрталабки бадантарбия машқлари ўтказилди.

Шундан сўнг 33-умумий ўрта таълим мактабининг спорт залида аёллар ва қизлар ўртасида “Волейбол” мусобақаси бўлиб ўтди. Маҳалладаги ёшлар ўртасида футбол, арқон тортиш, шахмат-шашка мусобақалар, “Ёш китобхон оила” кўрик-танловини ўтказилди. Ахборот технологиялари кўргазмаси ҳамда шахмат-шашка, “Ватанпарвар” ЎСТК томонидан ўқ отиш мусобақаси такшил этилди.

Мактаб ҳовлисида эса ҳарбий техника ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Амиробод маҳалласи ёшлар балансини ўрганиш ва ишсиз ёшларни ишга жойлаштириш юзасидан ҳоким ёрдамчиси иштирокида тақдимот ўтказилди ҳамда маданий тадбирлар бўлиб ўтди.

Тадбир сўнггида вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулла Қосимов Ёшлар агентлигининг маҳалладаги вакилларига олдинда турган вазифаларини белгилаб берди ҳамда бундай ўқув-семинарларни тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этиш бўйича тавсияларини берди.

Семинарда шунингдек, ёш оилалар ўртасида ош танлови, шунингдек қатнашчилар учун тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.



<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab