Президент қарори амалда: кам таъминланган оилаларга пул тарқатиш бошланди
2021-12-27 20:56:16 460
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ва муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туманида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга белгиланган пул маблағларини тарқатиш ишлари бошланди.
Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев бошчилигида тумандаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, туманда 2021 йилда “Темир дафтар” га рўйхатга олинган 671 та, 18 ёшгача фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи 69 та, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боласи бўлган 11 та, моддий ёрдам оладиган 591 та оилага 800 минг сўмдан маблағ ва Президентимиз табриги топширилмоқда.
Моддий ёрдам олаётган оилаларнинг кўзларидаги қувонч ва миннатдорчилик дил изҳорларини кўриб юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини яна бир бор барчамиз ҳис этмоқдамиз.
Риштон туманидаги барча маҳаллаларда Президент қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi