Обод манзилларнинг равон йўллари
2021-12-23 15:18:18 460
Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Йўллар аҳоли турмуш фаровонлиги, мамлакат тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. Зеро, қаерда бундай ишлар кенг қулоч ёзса, ўша жойда замонавий инфратузилма объектлари қад ростлаб, аҳоли ҳаёт тарзи юксалиб боради.
Ҳақиқатан ҳам, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти сўнгги пайтларда шаҳару қишлоқларимизда янги йўл ва кўприклар қуриш, унинг инфратузилмасини халқаро андозалар даражасида ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда намоён бўлмоқда.
Шу маънода, мамлакатимизда замонавий йўл ҳамда кўприклар қурилиши, аввало, йўловчилар -хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг вақтини тежаш, экологик муҳитни яхшилаш, шунингдек, шаҳару қишлоқларимизнинг қиёфасини тубдан ўзгартиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Мазкур йўналишда ҳам туманимизда салмоқли ишлар олиб борилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Риштон тумани “Мискин” МФЙ кўчаларидаги асосий муаммоларидан бири йўллар носозлиги бўлган эди. Фуқароларнинг мурожаатини ижобий ҳал этиш мақсадида ушбу маҳалладаги 800 метр масофадаги кўча шағаллаштирилди. Маҳалла аҳолиси ушбу ғамхўрликлар мамнун бўлишмоқда.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi