ФАРЗАНДЛАРИНГ БИЛАН ФАХРЛАН, РИШТОН!

×

 2021-12-20 08:47:28    558

PDF yuklash
Chop etish


Фарғонада футбол бўйича 2004-2005 йилларда туғилган футболчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилди.  Мусобақада Миркамол Қосимов бошчилик қилаётган “Бунёдкор” футбол академияси жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Қувонарлиси, ғолиб жамоа сафида Риштон футболи тарбияланувчиси саналган Шаҳзодбек Акбаралиев ҳам  бор эди. Футбол сирларини туманимиздаги 27-ИДУМ  ва туман БЎСМда ўрганган Шаҳзодбек бугунги кунда "Бунёдкор" футбол академиясида таҳсил олмоқда.

Риштонлик истеъдодли ўйинчи шунингдек, турнирдаги иккита - Энг яхши ярим ҳимоячи" ва "Энг яхши ўйинчиси" номинацияда ҳам ғолиб деб топилди. Унга совринларни ўзбек футболининг юлдузлари Носирбек Отақўзиев, Анвар Бердиев ва Акмал Холматовлар топширишди.

Шаҳзодбекни спорт маҳорати ошишида мураббийи Миркамол Қосимов (Миржалол Қосимовнинг ўғли) ва унинг оиладаги биринчи мураббийи отаси - тадбиркор Нодиржон Давлатовларнинг хизматлари беқиёсдир.

 

Эркинжон Тошқўзиев,

27-ИДУМ жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 59 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab