Ёшлар – Ўзбекистоннинг ишончи, таянчи ва қудратли кучи

×

 2021-12-16 14:44:33    408

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшларнинг хуқуқий манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш ҳамда ёшлар ўртасида учраётган муаммоларни самарали баратараф этиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсати — давлатимиз томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизимини амалга ошириб келмоқда.

Бугун Риштон туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида “Ўзбекистон ёшлар форуми-2021»шиори остида ёшлар форуми ўтказилди.  Форумни туман ҳокими С. Солиев очиб берди.

- Cизлар билан бугун Риштон туманида ўтказилаётган ёшлар форумида учрашиб турганимдан ғоят хурсандман. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман.

Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз ва азму шижоатингизга суянамиз. Бугун умумхалқ ҳаракатига айланган беш муҳим ташаббусни амалга оширишда ёшларимиз фаол иштирок этаётгани бизни чексиз қувонтиради.

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини тўлақонли рўёбга чиқариш учун бундан кейин ҳам барча имкониятларни кенг сафарбар қиламиз. Биз учун бу борада майда масаланинг ўзи йўқ. Сизларнинг келажагингиз билан боғлиқ ҳар қандай вазифа – бирламчи аҳамиятга эга. Ёшлар билан ишлаш ҳаммамизнинг энг асосий ишимизга айланиши зарур, деди туман ҳокими ўз нутқида.

Сектор раҳбарлари иштирокида уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда туманимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ёшларнинг масъулиятини ошириш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асрашда жойларда бу каби форумларни ўтказиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, форумда тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари ва 2-сон касб-ҳунар мактаби томонидан бешта муҳим ташаббус доирасида кўргазмалар, янги лойиҳалар ва ёшлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилари томонидан ҳарбий техникалар ва қурол-яроғлар кўргазмаси намойиш этилди.

Тумандаги бир гуруҳ фаол ёшлар ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарур бўлган уюшмаган ёшларга ташкилотчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар топширилди. Шундан сўнг, маданий-маърифий тадбир концерт дастурларига уланиб кетди. Форумда таниқли қўшиқчилар – Абдулҳай Каримов, Жўрабек Қодиров, Валижон Қодиров ҳамда маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Ёшлар форуми доирасида спорт мусобақалари, ёш дизайнерлар ўртасида турли мода кўргазмалари, кўрик-танловлар ўтказилиб, унда тумандаги барча ўқувчилар, талабалар, уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab