ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

 2021-12-12 07:27:40    424

PDF yuklash
Chop etish


Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол меҳнат қилаётган  қадрли  юртдошлар!

Аввало, сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Қиш-лоқ хўжалиги ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга энг эзгу ва самимий тилакларимни билдиришга ижозат этгайсиз.

Ушбу қутлуғ айёмда ризқ-рўзимиз бунёдкорлари – миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, соҳанинг жонкуяр олимлари ва мутахассисларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз.

Шу хурсандчилик кунларда барчамиз сизларни байрам билан муборакбод этар эканмиз, бу йилги машаққатли меҳнатингиз, эришилган натижалар ҳақида фикр юритишимиз табиий, албатта.

Ҳар йили эрта баҳорда ерга уруғ сочиб, ризқ йўлини очадиган, хонадонларимиздаги тўкинлик ва файзу барака сабабчиси бўлган сиздек фидойи инсонларга ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди.

 

Азиз дўстлар!

Мазкур байрам муносабати билан сизларни қутлар эканман, бу йилги машаққатли меҳнатингиз, эришилган натижалар ва олдимизда турган режалар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.

Айниқса, пахтачиликда эришилган ютуқлар салмоқли бўлди. Жорий йилда пахтачилик фермер хўжаликлари томонидан 21 минг тоннага яқин пахта хом ашёси етиштирилди.

 

Муҳтарам деҳқон ва фермерлар!

Сизларни яна бир бор ушбу шукуҳли ва файзли байрам билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу ва самимий             тилакларимни изҳор этаман.

Ҳаёт синовларида тобланган мард ва матонатли фермерларимиз, барча қишлоқ хўжалик ходимлари бундан буён ҳам вилоятимиз аҳли фаровонлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдек ғоят масъулиятли вазифани адо этишда бутун куч-ғайрат ва имкониятларини сафарбар этадилар, деб ишонаман.

 

Муҳтарам деҳқон ва фермерлар, азиз сувчилар ва пахта-тўқимачилик кластерлари ходимлари!

Сизларни яна бир бор Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан – меҳнат ва ҳосил байрами билан чин дилдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар, хонадонларингизга қут-барака ва хотиржамлик ҳамиша ёр бўлишини тилайман.

Кириб келаётган янги – 2022 йилда ҳосилимиз янада мўл бўлсин!

Халқимиз, элимиз дастурхонидан тўкин-сочинлик ҳеч қачон аримасин!

 

Суфҳонжон Солиев

Риштон тумани ҳокими.

 



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab