Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси 17 декабрга белгиланди. Унда туман ҳокимининг Мурожаати эшитилади
2021-12-11 12:00:09 519
Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги XXXI сессияси декабрь ойининг 17 санасига белгиланди. Бу ҳақда туман Кенгаши Котибияти мудири Маҳмуджон Мамажонов маълум қилди.Сессия ишида туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар, муассалалар раҳбарлари, туман фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар иштирок этиши белгиланган.Сессияда туман ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган вазифалар ҳамда устувор йўналишлар юзасидан Мурожаати эшитилади.Сессия ўз ишини шу куни соат 10:00да туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi