Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг туман аҳолисига БАЙРАМ ТАБРИГИ
2021-12-08 07:24:11 530
Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар, ҳурматли тумандошлар!
Аввало, Сиз азизларни, Риштон тумани аҳолисини мустақил Ватанимизнинг Бош Қомуси қабул қилинганининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Йигирма тўққиз йил – тарих учун бир лаҳза, холос. Бу даврда Ватанимиз жаҳонда муносиб ўрин эгаллаб, улкан тараққиёт йўлини босиб ўтмоқда. Ана шу машаққатли ва шарафли йўлда эришган барча ютуқларимизни, энг аввало, Конституциямиз билан боғлашимиз, бежиз эмас. Чунки Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди.
Конституциямиз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Риштон туманида ҳам юрт равнақи йўлида кенг кўламли яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлигини мамнуният билан эътироф этиш лозим.
Асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгалламоқда.
Муҳтарам Юртбошимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович томонидан илгари сурилаётган халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш - фаолиятимиз мезонига айланмоқда.
Бошлаган улкан ислоҳотларимизни самарали амалга оширишда ушбу масалаларнинг аҳамияти кун сайин тобора ортиб бораётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.
Айнан шу сабабли Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир.
Азиз юртдошлар!
Асосий Қомусимизда белгиланган барча ҳаётий тамойиллар мана шу юртнинг ёрқин истиқболи, фуқароларнинг миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, тенг ҳуқуқли яшашига хизмат қилиши билан дунё ҳамжамиятида ўзининг юқори баҳосини олмоқда.
Бу борада, Конституциямизда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам кафолатланган.
Мамлакатимизда олиб борилаётган изчил сиёсат замирида жамиятимизда инсонпарварликка асосланган тартиб-қоидаларнинг устувор бўлиши, одамларнинг оғирини енгил қилиш, дардига малҳам бўлиш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган устувор вазифалар турибди.
Фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини ва юртдошларимизни яна бир бор Конституциямиз қабул қилинганлигининг йигирма тўққиз йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Сизларга она Ватанимиз равнақи йўлида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларингизда каттадан-катта муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга файзу-барака, тинчлик-тотувлик тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi