Рўйхатга олиш - бу Ўзбекистоннинг солнома тарихидир
2021-12-06 15:47:39 455
Рўйхатга олиш - бу Ўзбекистоннинг солнома тарихидир
Барчамизга маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2015- йил 10- июндаги “2020- йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплари ва тавсиялар” резолюцияси доирасида аҳолини ва уй-жой фондини рўйхатга олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ 5655-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020- йил 11- ноябрдаги 710-сонли “Ўзбекистон Республикасида 2023- йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Дунёдаги ҳар бир мамлакат, ўзининг аҳолиси ва унинг яшаш ҳолати бўйича ишончли маълумотга эга бўлиш мақсадида мунтазам равишда аҳолини рўйхатга олади. Кўпчилик мамлакатларда бу жараён ҳар беш ёки ўн йилда амалга оширилади.
Аҳолининг жорий ҳисоби бўйича мавжуд маълумотлар аҳоли сони, яшаш шароити, маълумоти, бандлиги, ёши, жинси, миллат таркиби, республика ҳудудида аҳолининг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар тўғрисида аниқ хулоса ва таҳлиллар қилишга етарлича имконият бермаяпти.
Мамлакатимизда 1989- йилдан кейин ҳали бирор марта ҳам аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари ўтказилмага.
Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш неча босқичда ўтказилади?
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш уч босқичда амалга оширилади;
Биринчи босқичда (3 йилга яқин даврда) сиёсий тадбирга тайёргарлик кўрилади;
Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бўлган даврда) бевосита аҳолини рўйхатга олиш жараёни амалга оширилади;
Учинчи босқич (2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда) аҳолини рўйхатга олишга доир бирламчи маълумотларни тўплаш, уни автоматлаштирилган тизимга қайта ишлашга тайёрлаш, аҳолини рўйхатга олишга доир дастлабки натижаларни эьлон қилиш ва тарқатиш.
Ўктамжон Тешабоев,
Риштон тумани статистика бўлими бошлиғи.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi