ТУМАН ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ИТАЛИЯДАГИ БИРИНЧИ КУНИ

×

 2021-11-25 20:16:22    427

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, 24 ноябрь – 1 декабрь кунлари Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев, бошчилигидаги делегация Италиянинг Дерута шаҳрида бўлишади. Кеча Апенин ярим оролига етиб борган делагация аъзоларининг бугунги иш куни қизғин руҳда кечди.


САЛОМ, ДЕРУТА

28 сентябрь куни Риштон тумани ва Италиянинг Дерута шаҳарларининг ҳокимлари ва фаоллари  ўртасида кулолчилик ҳамда савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан онлайн учрашув ташкил этилганди.  Ушбу онлайн учрашув дўстлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда самарали фаолият олиб боришга, шунингдек хорижда Риштон имиджини илгари суриш ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда дўстлик жамиятлари ролини оширишга қаратилган эди.

Учрашув якунида Италиянинг Дерута шаҳри билан Риштон тумани биродар шаҳар бўлишга ва барча соҳаларда иқтисодий ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга розилик билдириб, ноябрь ойида Риштон тумани делегациясини Италиянинг Дерута шаҳрига ташриф буюришлари келишиб олинганди.

Мазкур келишувга асосан, Риштон тумани ҳокими бошчилигидаги делегация 24 ноябрь куни эрта тонгда Италия томон йўл олганди. Кеча делегация аъзолари Дерута шаҳрига етиб боришди.


РАСМИЙ КУТИБ ОЛИШ МАРОСИМИ

Бугун делагация аъзоларини расмий кутиб олиш жараёни ўтказилди. Риштон туманидан ташриф буюрган меҳмонларни  Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров ҳамда Дерута шаҳар мэри Микеле Тониассини бошчилигидаги делегация аъзолари тантанли равишда кутиб олишди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.


САМИМИЙ УЧРАШУВ

Расмий кутиб олиш жараёнлари поёнига етгач, самимий учрашувлар бошланди. Дастлаб Дерута шаҳри мэри Микеле Тониассини томонидан туман ҳокими Суфҳонжон Солиевга Дерута кулолчилик маҳсулоти совға қилинди. Шундан кейин музокараларга киришилди. Музокара давомида бугунги кунда мамлакатлар ва халқлар ўртасида ўзаро дўстона муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб бораётган глобаллашув даврида халқ дипломатиясининг муҳим тармоғи ҳисобланган дўстлик жамиятларининг давлат ва жамият ривожидаги ўрни яққол намоён бўлаётганини таъкидлаб ўтилди. 

Музокаралар давомида шунингдек, туризм, инвестиция, соғлиқни сақлаш, таълим ва бир қатор масалалар юзасидан икки биродарлашган шаҳарлар ўртасида меморандум имзолаш борасида келишиб олинди. Бундан ташқари, Риштон кулолчилик маҳсулотлари бўйича тушинтириш ва тақдимотлар бўлиб ўтди.


МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ
Тадбир давомида шунингдек, икки биродарлашган шаҳарлар ўртасида кулолчилик ҳамда савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, дўстлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда самарали фаолият олиб бориш, Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини ошириш юзасидан меморандум имзоланди.


РИШТОН КУЛОЛЧИЛИГИ УЧУН МАХСУС ЖОЙ

Меморандум имзолангач, Риштон кулолчилиги маҳсулотларини бепул ва узоқ муддат сақлаш учун  Дерута мазейида Риштон тумани ҳокимлиги учун 50 кв ер майдонини ажратиб берилиб, тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда ҳар икки делегация вакиллари иштирок этишди. Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев Дерута шаҳри мэрига  Қувонарлиси, кундан кунга дунёга донг таратаётган Риштон кулолчилик буюмлари энди ушбу қадимий музейлардан бирида сақланади.


ЧИННИЧИЛИК УЧУН ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Музокаралар давомида Дерута мерияси билан Риштон туманида замонавий чинни маҳсулотларини ишлаб чиқариш борасида ҳам келишувга эришилди. Энди туманимиздаги чинни маҳсулотлари янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилиши режалаштирилди. Бу Дерутага қилинган ташриф маҳсули бўлиши бўйича келишиб олинди. Учрашувда Риштон чинни маҳсулотларининг рақобатбардош бўлиб унинг экспорт географиясини кенгайтириш энг асосий мақсад қилиб олинди. 


РИШТОНГА ТАШРИФ

Имзоланган меморандумга кўра, Дерута шаҳри делагацияси 2022 йилнинг март ойида Риштон туманига ташриф буюриши белгилаб олинди. Туманимизда ҳам бу икки биродарлашган шаҳарлар ўртасида меморандум имзоланади.


ДЕРУТА УСТАХОНАЛАРИГА САЁҲАТ

Италиянинг Дерута шаҳри ҳам керамик маҳсулотлари билан анча машҳур. Бугунги ташриф давомида туманимиз делегацияси аъзолари Дерута шаҳридаги устахоналарда бўлиб, у ердаги ишлаш жараёнлари билан танишишди ва фикр алмашишди. Қизиқарли жиҳати шундаки, Дерута тўпроғи худди Риштон тўпроғи сингари ўзига хослиги билан ажралиб туради. Италиялик уста кулолларнинг ишлаш жараёнлари бизнинг кулолларимиз билан деярли бир хил.

Делегация аъзоларининг ташрифи давом этмоқда.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab