ТУМАН ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ИТАЛИЯГА ЕТИБ БОРДИ
2021-11-25 06:49:35 495
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 28 сентябрь куни Риштон тумани ва Италиянинг Дерута шаҳарларининг ҳокимлари ва фаоллари ўртасида кулолчилик ҳамда савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан онлайн учрашув ташкил этилгандиди.
Ушбу онлайн учрашув дўстлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда самарали фаолият олиб боришга, шунингдек хорижда Риштон имиджини илгари суриш ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда дўстлик жамиятлари ролини оширишга қаратилган эди.
Учрашув якунида Италиянинг Дерута шаҳри билан Риштон тумани биродар шаҳар бўлишга ва барча соҳаларда иқтисодий ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга розилик билдириб, ноябрь ойида Риштон тумани делегациясини Италиянинг Дерута шаҳрига ташриф буюришлари келишиб олинганди.
Мазкур келишувга асосан, Риштон тумани ҳокими бошчилигидаги делегация Италияга йўл олганди. Кеча делагация аъзолари Дерута шаҳрига етиб боришди. Бугун расмий учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi