Жаҳон туризм ташкилоти Академияси эксперти Риштонда

×

 2021-11-24 14:10:39    364

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, 24-25 ноябрь кунлари БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Академияси эксперти Ольга Новицкая Фарғона вилоятига ташрифи амалга оширилиши белгиланган. Ушбу ташриф доирасида бугун Ольга Новицкая  бошлиқ делегация Риштон туманига ташриф буюрди. Ольга хоним дастлаб, уста кулол Равшан Тожиддиновнинг уй музейида бўлди. Бу ердаги жараёнлар билан танишган Ольга Новицкая Риштон лойининг сеҳридан лол қолди. Кулолларимиз томонидан яратилаётган мўъжизалар бугунги кунда Швейцарияда истиқомат қилаётган БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Академияси экспертини ҳайратда қолдирди. Шундан кейин делегация аъзолари “Халқаро кулолчилик маркази”да бўлиб, у ерда уста кулолларга яратиб берилаётган шароитлар билан танишишди. Айтиш жоизки, Риштон кулолчилиги Ольга Новицкаяни ўзига ром этди. Шунингдек, меҳмонлар “Хўжаи Рушноий” зиёратгоҳида ҳам бўлишди.Ташриф давомида делегация аъзоларига вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Хуршид Аҳмедов ва мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлик қилишди. 


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 150 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab