Аҳолини рўйхатга олиш доирасида ўлчаш

×

 2021-11-23 13:13:02    390

PDF юклаш
Чоп этиш


Турли вазифаларни ҳал қилиш учун мамлакатлар аҳолининг иқтисодий хусусиятларини бир ёки бир нечта меҳнат фаолиятида иштирок этиш нуқтаи назаридан ўлчашлари мумкин. Хусусан, аҳолини рўйхатга олиш доирасида ўлчов:

а) иш билан таъминлаш ишчи кучи статистикасини ривожлантиришнинг таркибий қисми сифатида ишсизлик ва ишчи кучидан фойдаланмасликнинг бошқа кўрсаткичларини баҳолаш учун аҳолининг меҳнат бозоридаги иштироки ва қисқа муддат давомида ишчи кучида иштирок этиш ҳолатига кўра аҳолини таснифлаш жуда муҳимдир;

 б) аҳолини рўйхатга олиш ва қишлоқ хўжалигининг рўйхати аҳоли сони, ўзлари учун товарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган фаолиятлар, аҳолининг ўзига хос гуруҳлари қишлоқ хўжалиги, балиқ овлаш ва/ёки ов қилиш ҳамда ўзларининг фойдаланишлари учун тирикчилик билан шуғулланиш мамлакатларда жуда муҳим саналади

Батафсил кузатиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, ўз эҳтиёжлари учун хизматларни ишлаб чиқаришда иштирок этишини ўлчаш, малака оширувчиларнинг бепул иши, кўнгиллиларнинг фаолияти уй хўжаликлари сўровлари шаклини кенгайтириш ёки аҳолини рўйхатга олиш саволномасига қўшиш истаги пайдо бўлиши мумкин

 Аҳолининг иқтисодий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар бир мамлакатнинг шартлари асосида белгиланган минимал ёшга етган ҳар бир шахс учун тўпланиши керак. Миллий дастурларда меҳнатга лаёқатли аҳоли ёки болалар меҳнати статистикасидан аҳолини рўйхатга олиш доирасида ишлаб чиқилган маълумотлар асосида фойдаланилади. Меҳнатга лаёқатли аҳоли статистикасини тузиш учун стандартларга мувофиқ, мамлакатларда иш ҳақининг минимал ёшига миллий қонунларда ёки қоидаларда белгиланган истиснолардан ёки мажбурий мактаб таълимининг тугаш ёшидан келиб чиқиб белгиланишини тавсия қилади. Болалар меҳнати статистикасини аниқлаш тегишли халқаро стандартларга асосан 5 ёшдан 17 ёшгача этиб

Аҳолининг иқтисодий хусусиятларини ўлчаш учун юқори ёш чегарасини белгилаш тавсия этилмайди, чунки, кўпчилик одатдагидан кейин турли хил меҳнат шаклларида иштирок этишни давом эттиради. Пенсия ёши ва уларнинг сони аҳолининг “қариши” билан боғлиқ омиллар таъсири остида ўсиб бораётган кўринади. Аммо, кекса одамларнинг (75 ёш ва ундан катта) иқтисодий хусусиятлари тўғрисида маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш харажатларини уларга қўшимча юк ва қидирилаётган маълумотларнинг аҳамияти ва ишончлилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Ў.Тешабоев,

Риштон тумани статистика бўлими бошлиғи.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб