Туман ҳокими тиббиёт ходимларини тақдирлади

×

 2021-11-17 16:44:50    691

PDF юклаш
Чоп этиш



Шифокорлар ҳар даврнинг қаҳрамони ҳисобланади. Дунё яралибдики, инсонларнинг дардига дармон бўлгувчи ушбу шарафли касб эгалари ўз қадри ва аҳамиятини йўқотмаган.Хусусан, ҳукуматимиз ҳам шифокорлик касбининг қадрини ошириш йўлида бир қатор ишларни амалга оширган ва амалга ошириб келмоқда ҳам. Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йилнинг 20 июнида қабул қилинган ва Сенат томонидан 2006 йилнинг 26 августида маъқулланган "Ўзбекистон Республикаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонун ҳам фикримизни исботлайди. Бу Қонун 2006 йил 12 сентябрда эълон қилинган бўлиб, унга кўра, ҳар ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Бутун туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида халқимиз саломатлигини  муҳофаза қилишдек улкан ва масъулиятли вазифани адо этаётган шифокорларни муборакбод этиш мақсадида тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими С. Солиев, туман ҳокими ўринбосари З. Умаров, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамда тиббиёт соҳаси фидойилари иштирок этишди. Кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти ва алоҳида хизматлари билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ туман тиббиёт ходимлари туман ҳокимининг “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб