БАЙРОҒИМИЗ - ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ

×

 2021-11-16 06:51:52    550

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз миллий Давлат рамзларини қабул қилди. 1991 йил 18 ноябрь мамлакатимиз миллий рамзларидан бири Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида тарихда муҳрланиб қолди.Бугун давлатимиз байроғининг қабул қилинганлигига 30 йил тўлди. Байроқ бу – эркинлик, озодлик, тинчлик ва барқарорлик тимсолидир. Бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир. Унинг ҳар бир ҳилпирашида халқимизнинг бугуни, куч-қудрати, келажакка бўлган комил ишончи жилоланади. Одамларимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишлари барқ уради.Байроғимизнинг Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқларида, жаҳон конференцияларида, спорт мусобақаларида ҳилпираб туриши юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир.Мустақил Ўзбекистонимиз байроғи  мустақиллик ва миллийликни, сарҳадимизда қадимдан мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда республикамизнинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиргандир. Байроғимизда яхшилик, шон-шуҳрат, садоқат, поклик, халқнинг навқиронлиги акс этган.Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ватанимиз байроғи худди она Ватан каби азиз ва муқаддасдир. Уларда халқ тарихи, бугуни ва келажаги ўз ифодасини топган. Байроғимиз миллий ғурур, фидоийлик ва ватанпарварликни шакллантиришдаги энг муҳим воситадир.Халқимизнинг қадди ва қадри тимсоли бошимиз узра баланд ҳилпирайверсин!

Маҳбубахон МАХСУДОВА,
Риштон тумани 26-умумий
ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 148 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab