ИККИ БАҲОДИР БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2021-11-15 13:16:52    396

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманидаги 51-умумий ўртатаълим мактабида вилоятимизнинг кўзга кўринган ижодкорлари – Баҳодир Шокиров ва Баҳодир Исо билан учрашув ўтказилди.
Мактабнинг ижодкор ўқувчилари билан самимий руҳда кечган учрашувда дастлаб таниқли публицист, ёзувчи ва шоир, “Устоз” газетаси бош муҳаррири Баҳодир Шокиров сўз олиб, ижод жараёни, ижодкор шахси ва масъулияти, бадиий асарларнинг яратилиши борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Унинг қаламига мансуб масаллар ва тўртликлар мавзуси, илгари сурилган ғоялар юзасидан қизғин суҳбат кечди.Туманимизда яшаб ижод қилаётган Баҳодир Исо эса ўз шеърларидан ўқиб берди, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф билан яқин муносабатлари, шеъриятнинг ўзига хос жиҳатлари, ижод ва бадииятнинг инсон камолотидаги ўрни хусусида тўхталди. Мактаб ўқувчилари томонидан ҳар икки ижодкор асарларидан ифодали ўқилди, ўзлари ёзган шеърларини айтиб беришди.Учрашув сўнгида меҳмонлар мактаб кутубхонаси учун китоблар совға қилишди. Она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари, мактаб психологи, ИММ бўйича тарғиботчилар ва меҳмонлар эсталик учун суратга тушишди. Том маънода адабиётимизнинг икки Баҳодири билан учрашув барчада катта таассурот қолдирди, ёш ижодкорлар фаолиятига ижобий туртки бўлди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab