ТУМАН ҲОКИМИ ДАРАХТ ЭКИШ ЖАРАЁНИДА ҚАТНАШДИ
![](https://rishton.uz/uploads/photo_2021-11-11_11-38-28.jpg)
2021-11-11 16:19:13 393
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг, 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди. Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев “Фаровонлик” МФЙ фуқаролари билан мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини экишди.Маълумот учун: Риштон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида соҳага масъул ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда Риштон туманидаги суғориш тизимлари, фермер хўжаликлари ер майдонлари, кўчалар, жамоат парклари, аҳоли яшаш пунктлари ўрганиб чиқилиб, туманни “Яшил макон”га айлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Унга кўра туманимизда 2021 йил қиш ва 2022 йил баҳор мавсумларида 684 700 дона мевали, манзарали ва бутасимон кўчатларни экиш белгилаб олинди.Жумладан, туманнинг асосий кўчаларига 7 500 дона, барча ташкилотлар майдонлари ва атроф ҳудудлари, шунингдек аҳоли яшаш пунктларига 54 500 дона мевали ва манзарали, мавжуд дала майдонлари четларига 80 200 дона тут дарахтлари экиш ишлари ташкил этилади. Бундан ташқари, туман ҳудудида 10,2 гектар ер майдонида яшил майдонлар ташкил этилиши ҳамда ушбу ҳудудларга 542 500 дона манзарали ва бутасимон дарахтлар экилиши режалаштирилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38![](https://rishton.uz/images/img/ban.jpg)
Ishonch telefoni statistikasi
![](https://rishton.uz/dist/img/ctrl.jpg)