Туман ҳокими табриги: БАРЧАМИЗНИНГ БАЙРАМИМИЗ

 2021-11-11 09:22:12    397

PDF yuklash
Chop etish


11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни.Ушбу сана 2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонун билан белгиланди.
 Касаба уюшмаси – фуқароларнинг меҳнат фаолияти ёки ўқиш тури бўйича умумий манфаатлар боғлаб турадиган ихтиёрий жамоатчилик бирлашмасидир. Касаба уюшмалари мақсади – ўз аъзоларининг меҳнат ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ёқлаб чиқиш ва ҳимоя қилишдир.Ўзбекистон касаба уюшмалари кунининг белгиланиши, энг аввало, касаба уюшмалари ташкилотларини маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш, ташкилот фидойи ходимларини рағбатлантиришга хизмат қилади. Бу билан меҳнаткашлар ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши устидан жамоатчилик назорати таъсирчанлигини оширади.     Касаба уюшмалари куни сиз, биз, барчамизнинг байрамимиз.      Байрамингиз қутлуғ бўлсин, юртдошлар! 
 Суфҳонжон Солиев,    Риштон тумани ҳокими.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab