Дарахт ўтқазишнинг савоби улуғдир
2021-11-09 13:03:24 517
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2-ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг, 2-ноябрдан 10-декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" акция эълон қилинди.
Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Риштон туманида ҳам манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Бугунги кунда туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойихаси жадаллик билан давом эттирилмокда. "Долзарб 40 кунлик" акцияси доираси икки ярим мингдан ошиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилиши режалаштирилган.
Айни кунларда барча умуммиллий лойиҳада фаоллик билан иштирок этишмоқда.
***
????Риштонлик юртдошларимиз ҳам давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан, хайрли ишларни бошлаб юборишган. Улар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик"да фаол қатнашмоқда. Жумладан, бугун ушбу акция доирасида Риштон туманидаги Хожиқишлоқ, маҳалласи ҳудудида дарахтлар экилмоқда.
***
✍️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
????Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилиб, 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.
✅Ушбу савобли ишда ҳар бир ташкилот, ҳар бир фуқаро ўз ўрнини топиши кераклиги таъкидланди.
????Шунга кўра бугун, 9 ноябрь куни эрта тонгдан туманимизнинг М.Топиволдиев МФЙда кўчат экиш ишлари олиб борилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi