РИШТОНДА НАВБАТДАГИ ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-11-08 15:42:20    573

PDF yuklash
Chop etish


Бугун 2021 йил 8 ноябрь куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирда вилоятда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.

Пресс-тур қатнашчилари даставвал Марказ МФЙда кўп қаватли уйлардан иборат бўлган “Тўқимачи” мавзесида бўлишди. Бугун ушбу ҳудуд чинакам бунёдкорлик майдонига айланган. “Марказ” МФЙда 17 та тўрт қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 4 таси фойдаланишга топширилиб, қолган уйларнинг сўнгги қурилиш ишлари давом этмоқда. Яқин кунларда мавзенинг тантанали очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилган.

Шундан кейин пресс-тур қатнашчилари М. Топволдиев маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Русўзбектекс" хорижий корхонасига қошида ташкил этилаётган туқимачилик фабрикасининг қурилиш жараёнлари билан танишишди. 1100 ишчи ўринга мўлжалланган ушбу фабрикада тайёр маҳсулотлар момиқ сочиқ, чойшаб, ип калава ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа қиммати 37,5 млн АҚШ долларга тенг. Корхона қурилиши 2021-2022 йилларга мўлжалланган.

- Фабрика Хитой технологиялари билан жиҳозланади. Унда сочиқ, чойшаб каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Натижада 1100 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади, - дейди "Русўзбектекс" хорижий корхонаси раҳбари Магомед Костоев.

Пресс-тур иштирокчиларининг сўнгги манзили – Риштон тумани Тўраобод МФЙда фаолият юритаётган ёш тадбиркор Саидаҳмад Акбаров томонидан ташкил этилган  STAR MAX электоскутерларни йиғиш цехида бўлишди.

     Саноат, IT технологиялар ривожланиши билан экологияга зарар етказмайдиган, хавфсиз ва арзон транспорт воситалари ҳаётимизга кириб келмоқда. Риштон йўлларида ҳам ихчам, кўркам электромопедлар пайдо бўлди. Экологик жиҳатдан безиён, бошқаришга қулай мазкур уловнинг таркибий қисмлари Хитойдан келтирилиб, Риштондаги “Start-Max” масъулияти чекланган жамиятида фойдаланишга тайёр ҳолда сотувга чиқарилмоқда.

      Мини, классик, хай-тек каби тўққиз хилдаги электромопедларнинг бугун вилоят бўйича бозори чаққон. 100 нафар ишчининг қўли-қўлига тегмайди. Ҳозиргача ана шундай электромопедларнинг 1000 га яқини савдога чиқарилган.

– Риштонда кулолчилик ривожланган. Деярли ҳар бир оиланинг кулолчилик буюмларини савдо дўконларига сифатли ва тез етказиб беришда мана бундай электромопедларга эҳтиёжи бор, – дейди корхона раҳбари Саидаҳмад Акбаров. – Қулайлиги шундаки, 3 минг сўмлик электр токи билан 70-80 километр масофани босиб ўтиш мумкин. Икки кишига мўлжалланган электромопедлар люк, вентилятор, магнитофон билан жиҳозланган бўлиб, ҳайдовчига енгиллик яратади. Нархи аккумуляторининг сонига қараб 12 миллиондан 20 миллионгача бориши мумкин.

Шундан сўнг, Риштон тумани ҳокими ўринбосарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab