2022 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН КУЗГИ ШУДГОРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-11-06 13:46:25    478

PDF yuklash
Chop etish


Кўпни кўрган, тажрибали деҳқонларимиз - ер ҳайдасанг куз ҳайда-куз ҳайдамасанг юз ҳайда, дея бежиз таъкидлашмаган. Боиси, кузги шудгорлаш ишларининг сифатли ўтказилиши, келгуси йил қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Буни яхши англаган риштонлик деҳқонлар 2022 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларидан бўшаган ер майдонларни сифатли шудгорлашга киришдилар.

Шудгорлаш тадбирида қатнашадиган ҳайдов тракторларининг иши икки сменада ташкил этилиб, кўчма пайвандлаш аппарати, кўчма устахона, судратма ёқилғи тарқатиш агрегати, кўчма дам олиш хонаси билан таъминланади. Механизаторлар ва шудгорлаш тадбирида қатнашувчи ходимларни икки маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш режалаштирилган.

Кузги шудгорлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан кунлик мониторинг - таҳлил тадбирлари амалга оширилмоқда, - дейди туман ҳокими ўринбосари Баҳодир Абдураҳмонов. - Ҳайдов тракторларининг мавсум давомида тўлиқ ишлашини таъминлаш мақсадида эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар, таъмирлаш материаллари захираси яратилди.

Шунингдек, шудгорланадиган майдонларга фосфорли минерал ўғитларнинг ажратилиши ва шудгорлашдан олдин берилиши ҳамда шудгорлаш ишларининг тўлиқ контурларда амалга оширилишини таъминлаш, дала четлари, симёғоч атрофларини шудгорлашга алоҳида аҳамият берилмоқда.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab