Бош вазир қабулхонаси - тадбиркорлар манфаати ҳимоячиси

×

 2021-11-05 16:06:25    550

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда кейинги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Натижада тадбиркорлар сафи кенгайиб, юртимиз иқтисодий тараққиётида уларнинг ўрни ва роли тобора ортмоқда.

Бироқ нафақат тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлаётган фуқаролар, балки тадбиркорлар ҳам фаолияти давомида турли тўсиқ ва қийинчиликларга дуч келаётганлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Ана шундан келиб чиқиб тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, улар учраётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, тўғридан-тўғри самарали мулоқотни йўлга қўйиш, тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлашнинг сифати ва тезкорлигини ошириш мақсадида Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилганди.

Ўтган давр давомида ушбу қабулхоналар минглаб тадбиркорлар, чет эл инвесторлари учраётган муаммоли масалаларнинг ҳал этилишига, уларнинг мурожаатларига ижобий ечими топилишига ёрдам бермоқда. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Бош вазир қабулхоналари тадбиркорларнинг энг яқин ҳимоячиси ва кўмакчисига айланди.

Қабулхона ходим ва мутахассислари жойларга чиқиб сайёр қабуллар ўтказаётганлиги, қатор муаммоларни ана шу ернинг ўзида ҳал этилишига кўмаклашаётганлиги ҳам тадбиркорларга қўл келмоқда. Сайёр қабуллар тадбиркорларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганиш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, жойларда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган юқоридаги каби ишлар энг аввало, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қолаверса, аҳоли бандлигини таъминлашга, ҳар бир фуқаро ўзининг даромад манбаига эга бўлишига, ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга, пировардида халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Тадбиркорлар ҳузурига бориш, мурожаатларни жойида ҳал қилиш халқ билан мулоқотнинг энг самарали усулларидан бирига айланди.

Бугун Риштон туманидаги мусиқа мактабида вилоятдаги Бош вазир қабулхонаси ташаббуси билан вилоят сектор раҳбарлари иштирокида Риштон, Бағдод, Бувайда ва Учкўкрик туманлари ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва тадбиркорлик истагида бўлган фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Мулоқотлар давомида ер участкаси ва кредит ажратиш, божхона ва солиқ тўловлари ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан тадбиркорлар ва тадбиркорлик истагида бўлган 90 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди.

Сайёр қабулда шунингдек, Риштон тумани ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашишди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 156 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab