ТУМАНИМИЗДА АДАБИЁТ КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-11-04 21:34:50 487
Бугун Риштонда катта байрам - адабиёт ва санъат байрами бўлди. Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси ҳамда Санитария-Эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими томонидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Дастлаб Санитария-Эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими биносида ўтказилиб, унда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нурали Қобил, Набижон Қодиров, ёзувчи, драматург ва Абдулла Қодирийнинг набираси Хондамир Қодирий ҳамда туманимидаги бир қатор ижодкорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Шунингдек давра суҳбати давомида шоир Набижон Қодировнинг “Гул етим“ китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Бундай тадбирлар ташкилот ходимларининг маънавий - маърифий дунё қарашини оширишда катта рол ўйнайди. Куннинг иккинчи ярмида адабиёт намояндалари иштирокидаги тадбир туман Манадият марказида бўлиб ўтди. Айтиш жоизки мазкур тадбир том маънода адабиёт кечасига айланди. Уни туман ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаров очар экан, бугунги байрамга ташриф буюрган меҳмонлар - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ажойиб, севимли адибларимиз Нурали Қобил, Хондамир Қодирий, тумандошимиз Набижон Қодировларнинг иштироки байрамга ўзгача файз бағишланганини таъкидлаб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан ёзувчи ва шоирларга берилаётган ғамхўрликлар учун миннатдорчилик билдиришиб, бугунги доруломон кунлар учун шукроналар келтиришди. Бугунги адабиёт кечасида ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, туман халқ таълими бўлими ходимлари, умумий ўрта таълим мактабларининг ижодий-маданий масалаллар бўйича тарғиботчилари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, иқтидорли ўқувчилар қанташишди.Туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга хушкайфият бағишлади. Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi