БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-11-03 09:47:40    724

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон туманидаги “Оққўш” тўйхонасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан туман ИИБ ходимлари учун байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Файзулла Ортиқхўжаев, туман хокими Суфҳонжон Солиев, туман ИИБ раҳбарияти ва ҳамкор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирок этишди.

Тадбир бошида Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Файзулла Ортиқхўжаев ва  туман хокими Суфҳонжон Солиевлар сўзга чиқиб устоз ва мураббийларни ҳамда эл-юрт тинчлиги, фуқаролар хавфсизлиги йўлида меҳнат қилаётган ИИБ ходимларига мустаҳкам соғлиқ, машаққатли лекин шарафли касбларида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб касб байрамлари билан табриклаб ўтдилар. Тадбир давомида ўзининг намунали ҳулқи, касбга бўлган садоқати, юксак интизоми билан сафдошларидан ажралиб турган бир қатор ходимлар қимматбаҳо эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.




<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 141 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab