Аҳоли фаровонлигини ошириш-бунёдкорлик ишларимизнинг бош мақсадидир

×

 2021-11-03 07:13:53    493

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон тумани том маънода қурилишлар майдонига айланган. Янги-янги иншоотлар, тиббиёт ва таълим муассасалари, равон йўллар, маҳалла гузарлари, фойдаланишга топширилди. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Ана шу мақсадда туман ҳокими С. Солиев туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Туман ҳокими дастлаб, тумандаги "Марказ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўриб, бундай иншоотларни қулайлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан пухта сифатли ва замонавий қилиб қуриш зарурлигини таъкидлади. Ушбу майдон ва кўчаларда янада қулайлик яратиш бўйича тавсиялар берди.

Шунингдек, туман ҳокими “Ёйилма” МФЙда бўлиб, у ерда “Обод қишлоқ” дастури бўийча олиб борилаётган ишларни ҳам кўздан кечирди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 146 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab