“Йил аёли” миллий кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

×

 2021-11-02 21:25:40    481

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида “Йил аёли” миллий кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. 1-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган кўрик-танловда туманимизнинг фаол аёллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.Тадбирда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган 10 нафар фаол тумандош аёлларимиз кўрик-танлов низоми асосида ўзаро беллашди. Иштирокчилар слайдлар, видеолавҳалар орқали ҳакамлар ҳамда тадбир қатнашчиларига ўз фаолиятлари юзасидан маълумот беришди. Соҳа мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллиги, ютуқлари, интилишлари, амалга ошираётган ишларининг юрт тараққиётидаги ўрнига аҳамият қаратилди.10 та номинация бўйича ўз билим, иқтидор ва истеъдодларини намойиш этган фаол аёллар якунда танлов ҳакамларининг хулоса ва тавсиялари асосида кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab