Оилавий зўравонликни олдини олиш ҳамда хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳақида
2021-11-01 14:40:57 460
Оилавий-маиший зўравонлик-оиланинг бир аъзосига нисбатан бошқа бир аъзоси ёки аъзоларнинг мунтазам давом этиб келувчи, такрорланиб турувчи зўравонлигидир ва у асосан оила ичида рўй беради. Жисмоний, руҳий, жинсий ва иқтисодий зўравонлик каби кўринишларда намоён бўлиши мумкин.
Кундалик ҳаётимизда аёллар қанчалик бу турдаги муаммо билан курашишнинг ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида Парламентимиз томонидан “маиший зўравонликнинг олдини олиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Бу албатта қувонарли ҳолат. Чунки одатда бизда аёллар бундай ҳолатга дуч келган тақдирда, ҳатто яқинларига ҳам айтишмайди, қўрқишади ёки истиҳола қилишади. Аммо буни ўзгартириш вақти келди.
Бунинг учун Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ишонч телефони ишга тушган. “Ишонч телефон”лари зўравонлик қурбонига айланган аёллар ва қизларга оғир вазиятдан чиқишларига ёрдам бериб, руҳий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак беради. Ва энг асоссийси, бунда аёлнинг хоҳишига кўра, унинг шахси ва мурожаати сир сақланади.
Оилавий зўравонликни ҳеч қандай шароитда оқлаб бўлмайди, чунки у инсоннинг асосий ҳуқуқларига даҳл қилади. Зўравонлик фақат жисмоний куч ишлатиш билан эмас, руҳий, ахлоқий, иқтисодий ва маиший босим кўринишларида намоён бўлиши мумкин. Ҳақоратлаш, мажбурлаш, зўрлаш, иқтисодий чекловлар қўйиш, мунтазам руҳий қийноққа солиш каби ҳолатлар ҳам зўравонлик сифатида баҳоланади.
Ҳар бир оилавий зўравонликнинг ўзига яраша сабаблари бор. Аммо уларга олиб келувчи омиллар қатор умумийликка эга. Судлар томонидан оилавий низолар билан боғлик ишларни кўришда, кўпинча эркакнинг аёлга, ота-онанинг фарзандга нисбатан зўравонлиги, зўравонликнинг бир шахсга нисбатан кўпчилик бўлиб содир этилиши, учинчи шахсларнинг аралашувчи, жабрланган шахснинг муаммо билан ёлғиз қолиши ва жабрланган шахсга ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам бериш механизмининг заифлигига дуч келиб, натижада оилавий ажримларга олиб келади.
Бунга асосан менталитетга хос хусусиятлар, оилавий сир, оиладаги зўравонлик оиладан ташқарига чиқмаслиги оилавий зўравонликни барҳам беришда қийинчилик туғдиради.
Қайнона, қайнота ва бошқа қариндошарнинг оиладаги келинга зулм қилиши, унинг сўзсиз бўйсинишини, ҳеч қандай имтиёзлар талаб қилмаслигини исташи ёки ота-онанинг фарзандга, келинларнинг бетоб қайнона ёки қайнотага босим ўтказиши каби ҳолатлар оилани барбод бўлишига олиб келади. Халқ орасида кўп қўлланувчи “урадими, демак-севади” деган тушунчага умуман ўрин бўлмаслиги керак. Психологларнинг фикрича, бир марта қўл кўтардими, бу ҳолат яна такрорланиш эҳтимоли юқори. Зўравонликка имкон бериш керак эмас. Калтак ва ҳақоратлардан азият чекаётган аёл “сабр қил!”, деган сўзларни атрофдагилардан эшитади.
Оилавий зўравонлик билан боғлиқ занжир қандай узилиши мумкин?
Ҳуқуқни билган инсон ўзининг қонун ҳимоясида эканини яхши ҳис этади ва ундан вақтида фойдалана олади. Зўравонликка тоқат қилманг. Йўқ денг ва чора кўринг. Зеро, инсон-ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати ҳар нарсадан устун. Акс ҳолда аёлларимиз дуч келаётган азоб-уқубат, камситилиш, хўрлик, таҳқир занжирлари ҳеч қачон узилмайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Риштон
Туманлараро суди судьяси: М.Умарова
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi