Медиация бу- низони низосиз ҳал қилиш усули

×

 2021-10-28 18:59:15    590

PDF yuklash
Chop etish


 Замонавий тушунчаларда медиация XX асрнинг иккинчи ярмида АҚШ, Австралия ва Буюк Британияда ривожлана бошлаган. Европада медиаторлар оилавий мунозараларни ҳал қилишга жалб қилинган.

Медиация институти бугунги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шу жумладан АҚШ, Германия, Буюк Британия, Австрия, Япония, Хитой, Гонконг, Корея Республикаси, Ҳиндистонда ташкил этилган ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Медиация тўғрисида"ги қонуни
2018 йилнинг 12 июнида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди ва шу йилнинг 12 июнида Сенат томонидан маъқулланди. Мазкур ҳужжат медиация соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. 4 та боб ва 34 та моддадан иборат ушбу Қонун 2019 йилнинг 1 январидан кучга кирган.

Медиация, келиб чиққан низони тарафларнинг ўзаро мақбул қарорга эришиш мақсадидаги ихтиёрий розилиги асосида учинчи шахс кўмагида ҳал қилиш усулидир. Умуман олганда, медиация - баҳс-мунозараларни учинчи бетараф томон иштирокида тартибга солишга доир ҳуқуқий технология.

"Медиация тўғрисида"ги қонун фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилади. Қонун жамоат манфаатларига ҳамда медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Қонунда медиация, медиатор, медиатив келишув, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув каби асосий тушунчалар ёритиб берилган. Шунингдек Қонунда медиация махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга оширилиши белгиланган. Бу эса ўз навбатида медиаторнинг мустақиллиги ва холислигини англатади.

Қонунда белгиланишича жисмоний шахслар ҳам, юридик шахслар ҳам медиация тарафлари бўлиши мумкин. Тарафлар медиацияда шахсан ёки ўз вакили орқали қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этади.

Медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин.

Профессионал асосдаги медиатор фаолиятини Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс амалга ошириши мумкин.

Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.

Шунингдек Қонунга кўра қуйидагиларнинг медиатор бўлиши тақиқланган:

          1. давлат вазифаларини бажариш учун ваколат берилган ёки унга тенглаштирилган шахс;

2. муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс;

3. судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

4. ўзига нисбатан жиноий таъқиб амалга оширилаётган шахс.

Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар ҳамда низони ҳакамлик судида кўриш жараёнида ҳам ҳакамлик судининг қарори қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.

Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади.

Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда, тарафлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этишга ҳақли.

Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу битимнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин.

          Бир сўз билан айтганда ушбу қонунни жорий қилиниши, низоларни тез, низосиз ҳамда ортиқча ҳаражатларсиз ҳал қилиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг суд тизимига тушадиган иш ҳажмини камайтиришга хизмат қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича

Риштон туманлараро судининг

судьяси О.М.Жиянов



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab