РИШТОНЛИК БОКСЧИНИНГ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДАГИ ҒАЛАБАСИ

×

 2021-10-28 16:00:12    390

PDF yuklash
Chop etish


25 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича ЖЧ—2021 баҳсларига старт берилди.

Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 67 кг вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев иштирокини саралашдан бошлади. У 1/32 финал доирасида ирландиялик Брендон Маккиверга қарши рингга кўтарилди ва ҳакамлар жанг якунига кўра Асадхўжанинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди.

Шу тариқа, Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/16 финалга йўлланмани қўлга киритди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу боксчи Риштон тумани Булоқбоши маҳалласида туғилган.

“Шукрки, илк жангимни ғалаба билан тугатиб олдим. Ўзбекистонлик боксчиларнинг иштирокини биринчи бошлаб берганим учун бироз ҳаяжон бўлди ва бу масъулият эканлигини ҳис қилиб тургандим. Кейинги баҳсларда ушбу ҳаяжон бироз босилади ва ўз имкониятларимни бундан ҳам яхшироқ намоён этишга ҳаракат қиламан. Менга ёрдам берган ва кўрсатма бериб турган мураббийларимга раҳмат. Қўллаб-қувватлаб турганлардан ҳам миннатдорман. Ўзимга билдирилган ишончни максимал тарзда оқлашга ҳаракат қиламан”, дейди Мўйдинхўжаев.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab