Риштон тумани ҳокими С. Солиевнинг 25 октябрь - Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан байрам табриги
2021-10-25 05:35:52 530
Ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари!
Аввало, сиз, азизларни бугунги касб байрамингиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган сизлар каби мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар инсонлар шаънига самимий тилакларимизни билдирамиз.Шарафли ва шу билан бирга масъулиятли бўлган касбингизда муваффақиятлар ва оилавий хотиржамлик тилайман. Юрт фаровонлиги ва халқимиз тинчлиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган сиз каби ички ишлар органлари ходимларининг меҳнатларини ҳар қанча эътироф этсак оз. Ватанимиз бугуни ва эртаси учун масъул бўлган сиздек матонат эгалари бор экан халқимиз ҳамиша хотиржам яшайди.
Сиздай шарафли касб эгаларининг жамият ҳаётида тутган ўрни хусусида сўз борганда, турли жабҳаларда қўлга киритилаётган марралар билан бир қаторда, жойларда учраб турган ва ислоҳотларнинг боришига салбий таъсир кўрсатаётган айрим муаммо ва камчиликларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, уларни бартараф этишга доир саъй-ҳаракатларда ташаббускорлик ва жонкуярлигингизни алоҳида таъкидламоқ лозим.
Бугун мамлакатимиз ички ишлар органлари тизими замон талаблари даражасида такомиллаштирилаётгани ҳамда соҳа ходимларининг ўз зиммасига юкланган вазифаларни фидойилик билан бажараётгани алоҳида кўриниб турибди. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ҳамда эл ва элатлар орасидаги тотувлик сабаб халқимиз эртанги кунга ишонч билан боқмоқда. Бу ҳам шубҳасиз, ички ишлар органлари ҳодимларининг фидойи хизматлари натижаси десам хато бўлмайди.
Азиз осойишталик посбонлари!
Юрт истиқболи йўлида фидокорона хизмат қилиб, унинг тинчлиги ва осойишталигига муносиб ҳисса қўшишдан чарчаманг.
Ҳалқимиз сизнинг тимсолингизда жипсликни, ҳар қандай тўсиқ олдида ҳам ўз онтидан қайтмайдиган, бурчига садоқат билан хизмат қиладиган олийжаноб инсонни кўради.
Бу борада ўзининг бор билим ва тажрибасини, куч ва ғайратини ҳалқ манфаатлари учун сарф этаётган, Ватанимиз тинчлигини бардавом бўлишида ўз оромидан кечиб, туну кун хизмат қилаётган сиз каби мард ўғлонлар ва шижоатли аёлларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ.
Барчаларингизга сиҳат-саломатлик, хотиржамлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака, фаровонлик тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi