ЯПОНИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ РИШТОНДА!
2021-10-23 17:52:28 495
Фарғона вилоятида бўлиб турган Япониянинг “AOIKAI Medical Corporation” компанияси вице-президенти Хироши Тамаи, корпорация бош юристи Наоя Эндо, шунингдек AOIKAIнинг Ўзбекистондаги вакилларидан иборат делегацияси Риштон туманига ташриф буюрди.
Ташриф аввалида меҳмонлар “Халқаро кулолчилик маркази”да бўлишиб, бу ердаги кулоллар билан суҳбатлашишди. Шундан сўнг, деоегация аъзолари Риштон туманидаги Риштон-Япония маданий иқтисодий алоқалар маркази қошидаги “Норико Гаккию” япон тили ва маданият марказида бориб, у ерда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашишди. Учрашув самимий тарзда ўтиб, меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Делегация аъзоларига вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, туман ҳокими ўринбосари Абдуқаҳҳор Жўрабоевлар ҳамроҳлик қилишди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi