ТУМАН АҲОЛИ БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ МАРКАЗИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР ҚИЛИНДИ?

×

 2021-10-22 16:31:01    563

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани Аҳоли бандлигига  кўмаклашиш маркази томонидан 2021 йил январ-сентябр ойлари давомида  жами  2199  нафар фукаролар  (1279 нафари аёллар,ёшлар 1005 нафар) доимий иш жойларига ишга жойлашишга кўмаклашилди. 

   Шунингдек, 746 нафар фуқаролар (507 нафари аёллар, ёшлар 377 нафар)  тумандаги 1 ва 2 сонли касб-ҳунар мактаблари ва маҳалла касб ҳунарга ўқитиш масканида 7 хил йўналишларда  ўқув курсларига жалб этилди ва уларга бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобидан 212,4 млн. сўм миқдорида стипендиялар тўлаб берилди.

    Жорий йилнинг январ-сентябр ойлари давомида 77  нафар (57 нафари аёллар,ёшлар 17 нафар) фукаролар ижтимоий химояга олиниб ишсизлик нафакаси  тайинланди ва уларга жами 239.6 млн. сум ишсизлик нафақаси тўлаб берилди. 

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан  9 ойи давомида 1007 нафар (617 нафари аёллар, ёшлар 356 нафар) фукаролар ҳақ  тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.   Ушбу фуқароларни иш ҳақлари учун  жамоат ишлари жамғармаси томонидан жами 756.8 млн. сўм миқдорида буютмачи ташкилотлар ҳисоб рақамларига маблағ ўтказиб берилди.

    2021 йил январ-сентябр ойларида 9 маротаба “Бўш иш ўринлари”  меҳнат ярмаркалари ташкил этилди ва  ўтказилган меҳнат ярмаркаларида жами 126 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг   453 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Меҳнат ярмаркаларида жами 562 нафар (245  нафари ёшлар, 307 нафар аёллар)   фукаролар иштирок этиб,  уларнинг 192 нафари  (94 нафари ёшлар,116 нафар аёллар) турли корхона ташкилотларга ишга жойлаштирилди. 61 нафар (29 нафари ёшлар, 50 нафар аёллар) фуқаролар касб-ҳунарга жалб этилди, шунингдек,  301 нафар (119 нафари ёшлар, 138 нафар аёллар) фуқароларга  меҳнат қонунчилигига оид  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.  

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2008 йилдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан  2020 йил учун туман хокимининг 2021 йил 24 сентябр кунги 1149-сонли қарорига асосан  тумандаги 96 та корхона, ташкилот ва муассасаларда жами 578 та иш уринлари захира қилинган бўлиб, ушбу иш ўринларига  ижтимоий муҳофазага муҳтож  254 (128 нафар аёллар, 144 нафари ёшлар)  нафар фуқаролар ишга жойлашган. Жумладан,  14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болала ота оналар 80 нафар,  таълим муассасалари битирувчиларидан 149 нафар, ногиронлиги бўлган 10 нафар ва 13 нафар пенсия олди ёшдаги фуқаролар 2 нафар жазони ижро этиш муассасасидан қайтган фуқаролар  ишга жойлашди.                                                     

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклаш давлат жамгармаси ҳисобидан субсидия ва грандлар ажратиш тартиби тўғрисида Низони тасдиқлаш хақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғига асосан тумандаги кам таъминланган 47 нафар (аёллар 31 нафар, 13 нафар ёшлар) ишсиз фуқаролар субсидия маблағлари бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 182.6 млн. сўм миқдорида  маблағ  ажратилди. 1 нафар темир дафтарда турувчи фуқарога касб-ҳунарни тамомлаганлиги ва фаолияти йўлга қўйиш учун 7.0 млн. сўм миқдоридаги  тикув машинаси билан таъминланди.

   Риштон туманида тикувчилик йўналишида фаолият кўрсатувчи “AZ TEKST SOFT” ишлаб чиқариш коорпарацияси ташкил этилиб, ушбу коопорацияга тумандаги ишсиз, кам таъминланган 100 нафар (100 нафар аёллар, 47 нафари ёшлар) хотин-қизлар аъзо сифатида ишга қабул қилиниб, ушбу коорпорацияга бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан жами 245 млн. сўм миқдорида аъзолик бадали субсидия ҳисобида ўтказиб берилди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab