ТИЛ БАЙРАМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-10-21 18:47:37    449

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, Риштон тумани тиббиёт техникумида Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги  ва Ўзбек тили байрами муносабати билан  “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда ўзбек тилининг тарихий тараққиёти, она тилининг луғат бойлиги, дунё тиллари орасида тутган ўрни, бугунги кунда юртимизда ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами тўғрисида туман ҳокимининг маслаҳатчиси Абудсалом Сиддиқов маълумот берди. Маънавият ва маърифат туман бўлинмаси раҳбари Дилором Додобоева, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Турсунхўжа Абдураҳмонов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси ижодкор шоир Ғулом Фатҳиддин, таниқли журналист Ҳамид Бурҳонов, туманимиз шоири Асадуллоҳ Солиҳ, Али Қамбар, Толиб Носир, Ойдин Темирова, қизиқчи-сухандон Абдураҳмон Сиддиқов сўзга чиқишиб бугунги кунда юртимизда ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами тўғрисида тўхталиб ўтишди. Барча сўзга чиққанлар тинчлигимизга шукроналик Ватан равнақи йўлида фидойилик,тинчлик-осоишталик барқарорлиги йўлидаҳамиша ҳамжиҳатлик юзасидан чин кўнгилдан фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Шоир ва ёзувчилар Ўзбек тилига бўлган  ўз ижодларидан ўқиган шеърлари билан, хушовоз хонандалар, ёш санъаткорлар ижросидаги  ўзбек тилини мадҳ этувчи қўшиқлари, тумандаги 26-умумий ўрта таълим мактабининг  "Наво"  хор жамоаси миллий санъатимизнинг бетакрор мумтоз  куй-қўшиқлари, китобхон ёшларнинг ўқиган шеърлари тадбир қатнашчиларига яхши кайфият улашди.Тадбирда бир қатор фаол ўқитувчи ва ижодкорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.Шунингдек, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Риштон туман бўлинмаси Кенгаши томонидан бир қатор фаолларга эсдалик совғалар берилди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 151 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab