МЕҲНАТ ЗАФАРИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ ПАХТАКОРЛАР!

×

 2021-10-20 13:46:54    530

PDF yuklash
Chop etish

Деҳқоннинг ҳар бир куни иш машаққати ва меҳнат завқи билан ўтади. Аммо, йилда икки кун борки, унинг қувончи ва ҳаяжони ўзгача. Бири – ерга уруғ қадаган куни бўлса, яна бири – меҳнатининг меваси хирмонга тўпланган палла. Туманимиз фермерлари учун ана шундай қувончли кун. Омилкор фермерларимизнинг ишбилармонлиги, кўп йиллик бой тажрибага эга деҳқонларимизнинг пешона тери, меҳнатсевар пудратчилар ва қийин-қистовли кунларда уларга ёрдамга келган фидойи ҳашарчиларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракатлари натижасида 20 000 тонналик юксак “оқ олтин” хирмони қад ростлади. Етиштирилган пахта ҳосили юқори навларга сотилди.

Албатта, ҳеч бир зафар ўз-ўзидан ёки тасодифий келмайди. Пахтачиликдаги бу меҳнат ғалабаси давлатимиз томонидан ер эгалари учун яратиб берилаётган шароитларнинг мевасидир. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида банк-молия соҳаси, табиий ва моддий ресурслар, техника таъминоти борасида ўзига хос тизим яратилгани фермерларимизни янада самарали ишлашга ундамоқда.

Жорий йил эрта баҳордан  чигит қадаган деҳқонларимиз қулай об-ҳаво шароити ҳамда экиш ишларининг ўз вақтида, сифатли ўтказилиши натижасида далаларда тўлиқ ниҳолни яратдилар. Ер билан тиллашадиган деҳқонларимиз ғўза ниҳолларини яганалаш, бегона ўтлардан тозалаш, қатор ораларига ишлов бериш, суғориш ва сеспензия, озиқлантириш, чилпиш, дефолция каби агротехник тадбирларни ҳам аъло даражада амалга оширдилар. Натижада далаларимизда кўзни қувонтиргулик мўл ҳосил яратилди.

Бу йилги пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди. Меҳнат унумдорлиги ва иш сифати биринчи навбатда ишчилар учун яратилган қулай иш шароити ва уларнинг саломатлиги, моддий ва маънавий манфаатдорлигига боғлиқ. Шу сабабли ҳам жорий йилги терим мавсумида теримчиларнинг ижтимоий муҳофазаси, уларга муносиб меҳнат шароити яратиш масалалари катта эътибор қаратилди.

Терилган пахтани тайёрлов пунктларига ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш мақсадида зарур техника воситалари жалб этилди. Теримда ёнилғи маҳсулотлари таъминотида узилиш бўлмаслиги учун керакли даражада захира яратилди. Шунингдек, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини бевосита даланинг ўзига етказиб бериш учун ёнилғи тарқатиш агрегатлари ишга тўлиқ шай қилиб қўйилди. Бахтсиз ходисалар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида ёнғин ва техника хавфсизлиги бўйича зарур чоралар кўрилди.

Ҳашарчиларни рағбатлантириш ва руҳлантириш мақсадида мавсум давомида илғор теримчиларга туман ҳокимлиги ва қатор давлат, жамоат ташкилотларининг қимматбаҳо совғалари бериб борилди.

 “Оқ олтин”нинг ҳар бир толаси – бойлик. У эртага қайта ишланиб, экспорт қилинса ёки ўзимизда ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилса, энг аввало давлатимиз бюджетининг юксалишига, қолаверса эл-юрт фаровонлигига ҳисса бўлиб қўшилади. Буни яхши тушунган туманимиз пахтакорлари фақат шартномани бажариш билан чекланиб қолмай, даладаги ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиб-териб олишни ният қилганлар.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳалол меҳнатни умрининг мазмуни, Ватан тараққиётига ҳисса қўшишни ҳаётининг мазмуни деб билган риштонлик барча пахтакорларни, деҳқон ва фермерларни, ҳашарчи ва ёрдамчиларни бугунги юксак меҳнат зафари билан табриклаймиз! Ҳалол меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, азиз пахтакорлар!

Ғалаба муборак, азиз тумандошлар!

Суфҳонжон Солиев

Риштон тумани ҳокими.

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab