Риштон туманида 3 минг 941 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди

×

 2021-10-20 12:20:26    459

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида 3 минг 941 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди

Риштон туманидаги 70 та сайлов участкасида президентлик сайловида муддатидан олдин овоз берганлар овоз беришнинг дастлабки олти кунида 3 минг 941 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эгадир. Сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланади.

Бу йилги Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 2021 йил 14-20 октябрь кунларига белгиланган бўлиб, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган сайловчилар соат 9:00 дан соат 19:00 га қадар ўзлари рўйхатга олинган сайлов участкасига бориб, муддатидан олдин овоз беришлари мумкин.

Риштон тумани ҳудудидаги сайлов участкаларида ҳам муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда. Муддатидан олдин овоз бериш бошланган кун — 2021 йилнинг 14 октябрь кунидан 19 октябрь куни кечгача туманда овоз берганлар сони 3 минг 941 нафарни ташкил қилган.                                                                                                                    

Маълумот учун, президентлик сайловида тумандан 120 минг 954 нафар сайловчи иштирок этиши кутилмоқда.                                                                                                                                                                                  Эслатиб ўтамиз, овоз берилган блюттенлар конвертга жойланиб, комиссия аъзолари имзоси қўйилгач, сайлов участкаси муҳри босилади ва махсус сейфга солиб қўйилади.



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab