Вилоятда биринчи

×

 2021-10-18 11:41:08    432

PDF yuklash
Chop etish



Риштон тумани пахтакорлари вилоятимизда биринчи бўлиб, пахта топшириш шартномавий режани бажарди.

Қабул пунктларига  етказиб берилган ҳосил салмоғи  20 минг тоннадан ошди. 5950 гектар майдоннинг ҳар гектаридан олинган ҳосилдорлик 33,6 центнерга етди.  Етиштирилган хомашёнинг асосий  қисми юқори навларга сотилди.

Пахтачиликда бундай ютуқларга эришишнинг ўзи бўлмайди. Бунда билим, малака ва тажриба керак. Жумладан пахта етиштиришда вилоятда биринчи бўлиб йўлга қўйилган кластер тизими   ўзининг самарасини бермоқда.  Кластер экин майдонларини шудгорлаш, экишга  тайёрлаш, техника, ёқилғи, сара уруғ етказиб бериш, фосфорли ва азотли ўғитлар билан таъминлаш экин майдонлари мелоратив ҳолатларни яхшилаш ишларига бевосита бош бўлди. Уларни ўз вақтида, белгиланган  муддатларда етказиб бериш, меҳнаткашлар манфаатини оширишга бўлган эътибор гектарларда мўл ва сифатли ҳосил тўплаш имконини берди.

–Ёз мавсумида юзага келган иссиқ об- ҳаво деҳқонларни яна бир бор синовдан ўтказди, –дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Муроджон Махмудов. – Шу боис ниҳолларни кўпроқ суюқ ўғитлар билан баргидан  озиқлантириш, экинлар тагини юмшатига бўлган  эътибор туфайли ниҳоллар баравж ривожланди, ҳосил тугунчалари сақлаб қолинди. Ғўза баргидан озиқлантирилса минерал ўғит таркибидаги  фойдали элементларнинг  75-80  фоизи, оддий усулда эса  унинг 35-40 фоизи ўзлаштирилиши  мумкин. Бу  усул ҳосилдорликни ошириш билан бирга тан нархини камайтиришга хизмат қилади.

Туманда пахта йиғим- теримига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ишлар  учун 110 та терим отрядлари тузилиб 16 минг нафардан ортиқ теримчи- ҳашарчилар, 180 та прицеп,  200 га яқин махсус техникалар жалб этилди.

Томчилатиб суғориш- ҳосилдорлик гарови

Пахтачиликда сувни тежовчи технологияларнинг жорий этилаётгани  сув сарфини камайтириш, экинларни суғориш билан боғлиқ агротехник тадбирларни ўз вақтида  ўтказиш имкониятини берди. Бу самарали усул  айниқса, сув таъминоти  оғир бўлган ҳудудаларда қўл келди.  Мавсумда тумандаги  1700 гектар ерда янги тизим жорий этилди.

“Бободеҳқон замини”  фермер хўжалиги  бу  йил 30 гектар пахта майдонда  томчилатиб суғориш технологиясини йўлга қўйди.  Бунинг учун 750 миллион сўм маблағ сарфлади, эришилган натижа қувонарли.

–Қатор ораларига экин ҳолатидан келиб чиқиб, сув таралса, ғўзалар кўнгилдагидек қонади. Кўсакларнинг мағзи тўқ, пахтанинг сифати юқори бўлади, – дейди фермер Сойибжон Эргашев.–  Буни ўз тажрибамизда синаб кўрдик. Ўтган йили 20 центнерга етказиб ҳосил ололмаган пахта майдонларда Туркия технологияси асосида томчилатиб суғоришни йўлга қўйдик. Ҳосилдорлик 40 цетнерга етди. Қолаверса, минерал ўғит,  механизация билан боғлиқ ортиқча ҳаражатлар камайди, даромадимиз салмоғи ошди.

50 центнер сўнгги марра эмас

Халқимизда “Ерни боқсанг, ер ҳам сени боқади”, деган мақол бежиз айтилмаган. Соҳада катта натижага эришиш учун биринчи навбатда ризқ-рўзимиз манбаи бўлган ерни боқиш, тупроқ унумдорлигини ошириш зарур.  Кластер ва фермер хўжаликлари бу муҳим тадбирларга алоҳида эътибор қаратгани  ҳам ютуқлар омили.  Яна муҳим  жиҳатларидан бири, тупроқ-иқлим шароитига мос навларнинг танланганида.

– 43 гектар майдонда ғўзанинг “Наманган-77” навини парваришлаб гектаридан 48 центердан ҳосил териб олдик , –дейди “Феруз -Ихтиёр” фермер хўжалиги раҳбари Элёрбек Акбаров – Бу якуний хулоса ҳам эмас. Ҳали далалармиизда  ҳосил бор. Дастлабки ҳисоб- китобларимизга  кўра, пахтачиликдан кўзланган соф даромадимиз салмоғи 700 миллион сўмдан ошади. Бу ишчи –хизматчилар манфаатдорлигини ошириш,   янги техника  ва қўшимча  тармоқлар фаолиятини йўлга қўйиш имкониятини беради.

Расулжон Камолов.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab