МИСКИН МФЙДА САЙЁР ҚАБУЛ
2021-10-15 21:50:42 549
Риштон тумани Мискин маҳалла фуқаролар йиғинида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман пенсия жамғармаси ходимлари томонидан фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.Таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан биридир. Шу боис миллий қонунчилигимизда фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида ўрин берилган. Зеро, қонун талабларига риоя қилган ҳолда мурожаат қилиш жамиятимизда қонун устуворлигининг таъминланишига, ҳуқуқий маданиятнинг шаклланишига хизмат қилади.Бугунги кунда аҳоли ўртасида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш масаласида кўплаб саволлар юзага келмоқда. Мазкур саволларга жавоб бериш ҳамда бу борада аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, уларга ҳуқуқий тушунчалар бериш мақсадида ушбу Сайёр қабули ташкил этилди.Сайёр қабулда Мискин махалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар қатнашиб, ўзлари дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича саволларга жавоб олдилар.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi