Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттизинчи сессиясида муҳим масалалар кўриб чиқилди

×

 2021-10-15 21:49:35    155

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг  навбатдаги   30-сессияси бўлиб ўтди. Бугунги сессияга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туманимиздан вилоят Кенгашига сайланган депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг тегишли ўринбосарлари, ИИБ рахбарияти ва профилактика инспекторлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон тумани халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Риштон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, масалага дахлдор бўлган корхона, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси талабига асосан   30- “Ёйилма” сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати  Йигитов Аҳмадали Тешабоевични   сессиямиз котиби этиб сайланди.

Бугунги сессия муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилган, жумладан:                                                                                  

1-масала- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сонли Фармони ижроси юзасидан туманимизда  ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларни ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қўвватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган туман Дастурини 2021 йилнинг 9 ойи  давомидаги ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари З. Умаровнинг ахбороти

2-масала- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод махалла” Дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сон қарори ижроси бўйича туманимиздан дастурга киритилган “Ёйилма” ва “Янги йўл” маҳаллалари ҳамда 13 та ижтимоий аҳволи оғир бўлган МФЙ лар бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”лари ижроси бўйича  амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Н. Ориповнинг ахбороти

3-масала-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ-камасини 2021 йил 24 апрель кунги 250-сонли Қарори ижроси юзасидан туманда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтар”лари доирасида жорий йилнинг 3-чораги давомида  амалга оширилган ишлар юзасидан Туман ҳокими молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш  масалалари бўйича  биринчи ўринбосари А.Мустафоқулов, Туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Тожибоева, Туман ҳокими ўринбосари З.Умаров Ахбороти  ва келгусидаги вазифалар 

4-масала-Туман худудида жиноятчиликни олдини олиш, унга қарши  курашиш, содир этилган жиноятларни фош этиш, жамоат ва аҳоли хавфсизилигини таъминлаш борасида жорий йилни 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Ички ишлар бошлиғи ўринбосари Ҳ. Тешабоевнинг Ахбороти  

5-масала-2021 йил-чорак маҳаллий бюджетнинг ижроси ҳисоботи ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 3-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми фойдаланиш йўналишларини белгилаш ҳамда жамоатчилик фикри асосида танлаб олинган ва шакллантирилган тадбирларни “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан  молиялаштириш бўйича тузилган “Манзилли рўйхат”ни муҳокамаси. (Туман молия бўлими мудири И. Жўраев)

6-масала-  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сон қарори ижроси юзасидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлашни жорий йилни 9 ойлик ҳолати юзасидаг Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси туман бўлими мудири С. Додобоевнинг ахбороти

  7-масала-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармони ижроси юзасидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида Риштон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан жорий йилни 9 ойида амалга оширилган  ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ж. Матисломов ахбороти.

8-масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июнь кунги “Кўп квартирали уй жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152 сон Қарори ижроси юзасидан  кўп квартирали ўйлар мулкдорларидан ундириладиган Мажбурий бадал миқдорини белгилаш ва тасдиқлаш юзасидан туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи М. Қўзибоев ахбороти.

9-масала Риштон туман прокурори адлия катта маслаҳатчиси, 2-сектор раҳбари  Ш.Турдалиевни Оқтомир МФЙ Иттифоқ кўчасида яшовчи фуқаро Д.Шамсиддинованинг уй-жойини таъмирлаб бериш  масаласи  юзасидан 2021 йил 19 августь куни туман Кенгаши раиси номига юборган 27/21 сонли сўров хатини “Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича” доимий комиссияси муҳокамаси натижаси бўйича қабул қилинган  қарори билан тузилган комиссия хулосасини муҳокамаси  (туман Кенгаши депутати комиссия аъзоси Б.Тўйчиев)

    10-масала Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармасини 12.10.21 йил кунги 04/3386, 04/3387 ва 04/3388 сонли хатларига асосан тумандаги 34-, 43- 33- умумий ўрта таълим мактаблари директорлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларни тасдиқлаш масаласини муҳокамаси.

 Бошқа масалалар.

Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан ахборотлар тингланди ҳамда депутатлар томонидан саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар мисоллар орқали жавоблар қайтаришди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 



<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab