Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шиксин Чен бошчилигидаги делегация Риштон туманида бўлди
![](https://rishton.uz/uploads/photo_2021-10-01_19-42-13.jpg)
2021-10-02 10:46:27 441
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Шиксин Чен бошчилигидаги делегация Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Риштон туманида бўлди.
Делегация аъзоларини Риштондаги халқаро кулолчилик марказида туман ҳокими Суфхонжон Солиев ва мутасаддилар кутиб олишди. Марказдаги Риштон тарихи музейи, 20 та икки қаватли кулоллар хонадони ва улардаги устахона, савдо дўконлари меҳмонларни ҳайратга солди. Ўзбекистон халқ устаси Алишер Назиров кулолчилик маҳсулотларининг тайёрланиш босқичлари, улардаги миллий урф-одат ва анъаналарнинг уйғунлиги тўғрисида сўзлаб берди.
Шундан кейин делегация аъзолари кулолчилик марказида фаолият олиб бораётган усталарнинг иш жарёнлари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлишди.
Таркибига музей, кўргазма галереялари ва банк филиали кирган Марказ 1,1 гектар майдонда жойлашган ва 20 та алоҳида мажмуани ўз ичига олади. Уларнинг биринчи қаватида устахоналар ва кўргазмалар, иккинчи қаватида эса яшаш учун хоналар ва иш кабинетлари мавжуд. Бу мажмуаларнинг ҳар бири кўп асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган алоҳида услубиётлар асосида кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва шогирдларни тайёрлашни ташкил этиш учун тажрибали усталарга топширилган.
Делегация аъзоларига амалга оширилган босқичлар ҳақида маълумот берилди. Улар бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38![](https://rishton.uz/images/img/ban.jpg)
Ishonch telefoni statistikasi
![](https://rishton.uz/dist/img/ctrl.jpg)