Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – муҳим вазифа

×

 2021-09-30 16:41:31    503

PDF yuklash
Chop etish


Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – мамлакатда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойил ва устувор йўналишларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг роли ва аҳамиятини ўзаро ҳамкорлиги белгилаб беради.

Туманимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Ватанпарварлик тадбирларида ёшларнинг қалбида юртга меҳр, садоқат туйғуларини янада жонлантириш мақсадида Риштон туманидадаги 24-умумий ўрта таълим мактабида тадбир ўтказилди.

Тадбирда сектор раҳбарлари, туман Маънавият ва маърифат бўлими, туман маданият бўлими,  туман мудофаа бўлими, туризм ва спорт бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман бўлими, Ватанпарвар” ЎТСК ташкилоти, тумандаги ҳарбий қисм вакиллари, туман халқ таълими бўлими, Таълим ва фан ходимлари касаба  уюшмаси Риштон тумани бўлинмаси ходимлари иширок этишди.

Тадбирга сўзга чиққанлар барча ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклаб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга барчамиз масъул эканлигимизни таъкидладилар.  

Дарҳақиқат, жамият ривожлангани сари катта аҳамият касб этадиган маънавий қадриятлардан бири - ватанпарварлик туйғусидир. Ватанпарварлик она-юртнинг, халқнинг тарихи ва тақдирга чуқур ҳурмат билан қарайдиган, Ватан манфаатлари йўлида фидоийлик намуналарини кўрсатишга қодир бўлган шахсларга хос фазилат. Ватанга, халқга бўлган ҳурмат, муҳаббат, ишонч туйғуси муайян умумий манфаатлар, мақсадлар асосида шаклланиб, кишиларнинг қалбидан чуқур ўрин олади, фаолиятига таъсир этади.

Ёшлар-Ватанимизнинг, миллатимизнинг келажагидир. Ватанимиз тақдирини уларга ишониб топширамиз. Бунинг учун улар зиммаларига юклатилаётган энг мураккаб ва масъулиятли вазифани бутун моҳияти ила чуқур англашлари, унга ўзларининг ҳиссаларини қўшишлари лозим.

Тадбир давомида туман ИИБ ходимлари ва тумандаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, ёш спортчилар томонидан турли чиқишлар намойиш этишди.

Тадбир сўнггида сектор раҳбарлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab