Риштонда янги уй меҳмонхонаси очилди

×

 2021-09-27 09:56:14    481

PDF yuklash
Chop etish


Иқтисодиётнинг ривожи ва мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ўсишида туризмнинг ўрни беқиёс. Сир эмаски, жаҳоннинг кўпгина давлатлари бюджетининг каттагина қисми халқаро туризм орқали келган даромад улуши ҳисобига шаклланади. Ўзбекистонда ҳам ушбу соҳани ривожлантириш ва шу йўл билан юртимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича катта имкониятлар мавжуд.
Қувонарлиси, серқуёш ўлкамизга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мамлакатимизга ташриф буюрувчи меҳмонларнинг аксарият қисми юртимизнинг бой маданий-тарихий ёдгорликлари билан танишишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 631-сонли қарори асосида Риштон туманида ҳам хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қулай имкониятлар яратиш мақсадида оилавий меҳмон уйлари сонини ошириш бўйича кенг кўлмали ишлар амалга оширилмоқда.

Риштон тумани «Қози Аҳрор» МФЙ ҳудудида уста кулол Саиджон Аҳмедов томонидан 35 ўринли барча шарт-шароитларга эга, замонавийлик ва миллийликни ўзида мужассамлаштирган янги кўринишдаги уй меҳмонхона ўз фаолиятини бошлади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Риштон тумани ҳудудида жойлашган оилавий меҳмон уйлари ва унда яратилаётган имкониятлар, жумладан, қўшимча иш ўринлари ва меҳмонларга яратилаётган шарт-шароитлар таҳсинга лойиқ. Олиб борилаётган ислоҳотлар, албатта, вилоятимиз туризм салоҳиятини янада оширишда, ҳудудда саёҳатчилар сонининг кўпайишида ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда асосий ўрин эгаллайди.

Айтганча, ушбу уй меҳмонхонаси 27 сентябрь – Халқаро туризм кунига ажойиб совға бўлди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 136 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab