ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-09-25 15:18:45    502

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон туманидаги  “Ўзбек-Тожик дўстлик жамияти” биносида Фарғона вилоятида фаолият юритаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича туман ҳокими маслаҳатчилари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинарда шунингдек, Кадастр агентлигининг  вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари раҳбарлари, туман маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ҳам иштирок этишди.

Семинар вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова олиб борди. Семинар аввалида сентбрь ойи ҳолатига амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Хусусан, Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари яхши йўлга қўйилмагани, ташкилотларда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ижроси, давлат тилида иш юритиш ҳолати танқидий таҳлил қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ПФ–6084-сон Фармонида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишга эришиш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросида маслаҳатчилар фаоллигини ошириш, барча ташкилотва корхоналар таркибида иш юритиш, шунингдек барча идоралараро ҳужжатлар айланиши давлат тилида бўлишини тўлиқ таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шундан кейин “21 октябрь Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан амалга ошириладиган келгуси режа ва вазифалар белгилаб олинди.

Семинар иштирокчилари шунингдек, Риштон туманидаги “Халқаро кулолчилик маркази”да бўлиб, у ерда фаолият юритаётган уста-кулолларнинг иш жараёнлари билан ҳам танишишди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab