ИККИ ХАЛҚ ДЎСТЛИГИ РАМЗИ

×

 2021-09-24 17:50:37    475

PDF yuklash
Chop etish


Бугун риштонликлар ҳаётида яна бир унутилмас воқеа содир бўлди. Янгилаётган Риштон кўркига кўрк қўшаётганТожикистон ҳукумати томонидан қурилган “Капалак” номли мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу очилиш маросими том маънода катта шодиёнага айланиб кетди. Очилиш маросимида Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Тожикистон Республикаси таълим ва фан вазири Имомзода Муҳаммадюсуф Саидали, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман ҳокими ўринбосарлари ва туман фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Очилиш маросимида Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Тожикистон Республикаси таълим ва фан вазири Имомзода Муҳаммадюсуф Саидали, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Фарғона вилояти ўринбосари Файзулло Қосимов ва “Ўзбек-тожик” дўстлик жамияти раҳбари Турсунхўжа Абдураҳмоновлар сўзга чиқишиб, ушбу мактабгача таълим ташкилотининг барпо этилиши икки қардош мамлакатнинг дўстлиги янада мустаҳкамланишига замин яратади, деб таъкидлашди.

Тожикистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Уч ариқ МФЙ ҳудудида  замонавий лойиҳа асосида  2 қаватли 200 ўринга мўлжалланган “Капалак” номли мактабгача таълим ташкилотини қуриш бўйича 0.60 гектар ер майдони ажратиш бўйича қарор чиқарилган эди. Қарорга асосан, Тожикистон Республикаси «Созанда» қурилиш фирмаси томонидан қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шундан кейин маросим иштирокчилари “Капалак” болалар боғчасида яратилган шароитлар билан танишишди. Шунингдек, меҳмонларга эсдалик совғалар топширилди.

Бугун фойдаланишга топширилган 63-давлат мактабгача таълим ташкилотига танлов асосида жами 53 нафар ходимлар қабул қилинган бўлиб, булардан 12 нафари олий маълумотли педагог ходимлар ташкил этади.

Туманимизга келган Тожикистон делегацияси, шунингдек, “Халқаро кулолчилик маркази” ва уста кулол Равшан Тожиддиновга қарашли музейга ҳам ташриф буюриб, бу ердаги жараёнлар билан танишишди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab