ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2021-09-23 20:14:19 500
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги "Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4959-сонли қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабида шахмат бўйича туман мактаб ўқувчилари ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтди. Ақл машқи ҳисобланган шахмат билан шуғулланиш фикрлашни ўстиради, ҳаётдаги муаммоларни ечишда осон йўл топиш имконини беради. Риштон туманида ҳам уқувчилар дарсдан бўш вақтлари ақл гимнастикаси – шахмат билан мунтазам шуғулланиб келадилар. Бугун тўрт ёш тоифасида ўтказилган баҳсларда 8 нафар ўқувчилар ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олишди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқ, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Мусобақани юқори савияда ўтказишда туман ХТБ жисмоний тарбия йўриқчиси Н. Ўтанов ўзининг катта ҳиссасини қўшганини таъкидлаш жоиз.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi